Овул педагогларининг касбий билими орттирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мобил малака ошириш хизматлари асосида ташкил этилган автобус Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази учун ҳам ажратилиб, ушбу мобил малака ошириш хизматлари республикамизнинг олис ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотларининг педагог кадрлари учун ўз ишини бошлаб юборди.




Шу йилнинг 25-март куни ушбу махсус автобус Бўзатов туманидаги Аспантай овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига бориб, бу ердаги педагогларга ўзлари яшайдиган ва ишлайдиган жойларидан узоқлашмаган ҳолда узлуксиз касбий ривожланиши, билимларини янгилаши учун имконият яратилди.
Бу ерда тажриба-синов тариқасида Мактабгача бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси ўқитувчилари Г. Байтилеуова ва Г. Ешмуратовалар томонидан ташкилотнинг педагог кадрлари учун мобил малака ошириш курси ташкил этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги