Ҳамюртимиз иккинчи марта Осиё чемпиони бўлди

99

Жорий йилнинг 25-30 март кунлари Иорданиянинг Оман шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Жалғасбай Бердимуратов яна бир бор ўз маҳорат ва иродасини намоён этди.

87 кг вазн тоифасида финалга йўл олган Жалғасбай Бердимуратов ҳал қилувчи баҳсда Эрон вакилига қарши гиламга чиқди. Жанг кескин ва муросасиз ўтди, аммо ҳамюртимиз рақибини маҳорат билан енгиб, ўзининг иккинчи Осиё чемпионлигига эришди.

Бу натижа Жалғасбай Бердимуратовнинг халқаро майдондаги муваффақиятли фаолиятининг яна бир ёрқин саҳифаси бўлди. Ундан олдин ҳам қатор нуфузли мусобақаларда юксак натижалар қайд этган спортчимизнинг бу ғалабаси юртимиз спорт мухлислари учун катта қувонч бағишлади.

Жалғасбай Бердимуратовнинг навбатдаги мақсади – жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш ва Олимпиада йўлланмасига эга чиқиш. Унинг бу йўлдаги барча ҳаракатларига муваффақият тилаб қоламиз!

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги