Футбол: Жасур Яхшибоев фаолиятини Эронда давом эттиради
211

2017-2020 йиллар давомида 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси, 2018-2023 йиллар миллий терма жамоамизнинг ярим ҳимоячиси бўлган Жасур Яхшибоев келгуси фаолиятини Эронда давом эттирадиган бўлди.
Ўзбекистон футбол федерацияси хабарига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячимиз Эроннинг «Нассожи Мазандаран» клуби билан шартнома имзолади.
Шартнома «0.5+1» форматида тузилган бўлиб, Яхшибоев жорий мавсум охиригача ва яна бир йилга узайтириш имконияти билан Эрон футбол клубида фаолият юритади.
Айтиш лозим, Ж.Яхшибоев ўтган мавсумни Қозоғистоннинг «Ордабаси» клубида ўтказди. У мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та голга муаллифлик қилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА