Ўзбекистон – Қатар: парламентлараро ҳамкорлик ривожланмоқда

237

“QNA” ахборот агентлиги Қатар Давлати Шўро Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси парламенти ўртасидаги дўстлик гуруҳининг видеоконференция орқали учрашуви бўлиб ўтганини ёритди.

Учрашувда  Шўро кенгашидаги Қатар-Ўзбекистон парламенти дўстлик гуруҳи раиси Аҳмад бин Ҳитми Ал-Ҳитмий, Ўзбекистон  томонидан Сенатдаги Ўзбекистон-Қатар дўстлик гуруҳи раиси Абдулҳаким Эшмуродов мамлакатларимиз ўртасидаги бугунги алоқалар, хусусан, парламент соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар хусусида фикр билдиришган.

Шунингдек, мулоқотда давлатларимиз ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликни изчил кенгайтириш ва фаоллаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги ҳамда бунда парламентларнинг “Дўстлик гуруҳлари” муҳим ўрин тутаётгани эътироф этилди.

М.Пирматова, ЎзА