Нукус шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида Наврўз байрами муносабати билан “Гўзаллик – либослар жилвасида” мавзуида ёш дизайнерлар ва миллий либослар кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу танловда республика ҳудудидаги барча туман ва шаҳардаги “Баркамол авлод” болалар мактабларидан жами 10 та жамоа иштирок этди. Жамоаларнинг билим ва маҳорати белгиланган учта шарт асосида синовдан ўтказилди.

Танлов доирасида миллий ва замонавий либослар кўргазмаси, сумалак сайли, расм чизиш бўйича маҳорат дарси, шунингдек, ёш иқтидор эгалари томонидан дилбар рақс ва қўшиқлар намойиш этилди.

Якунда тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар ва танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео),ЎзА