Зўравонликка қарши кураш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва турли тазйиқ ўтказишга қарши курашиш бўйича республикамиздаги олий ўқув юртларида чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтди. Ўтказилган давра суҳбатида «Адолат» СПД Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Торешова, институт психологи Г.Жумамуратова ва инспектор Т.Қиясбаевлар иштирок этиб, улар ўз сўзларида аёл-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мамлакатимизда бир неча ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини ва бу бўйича қонун доирасида ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. Шундай бўлса-да, жамиятимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва турли тазйиқлар бўлаётганлиги, бундай ноқонуний ҳолатларга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги таъкидланди.



Тадбирда талабалар томонидан мутахассисларга савол берилиб, тегишли жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги