Маҳалла тизими ходимлари мукофотланди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан соҳа фидойиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ва Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. Эрманов иштирок этиб, маҳалла ходимларини байрам билан табриклади.


Сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида маҳалла институтини ривожлантириш, аҳоли турмушини яхшилаш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари маҳалла тизими ходимларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.
Маҳалла ходимлари жамиятда муҳим ўрин тутган бўғин бўлиб, улар маҳаллалардаги ҳамжиҳатлик ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашда катта ҳисса қўшиб келмоқда. Шунингдек, кўча бошилари институти «маҳалла еттилиги» таркибида аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишлаш орқали муҳим вазифаларни амалга оширмоқда.

Тадбир давомида юқори натижалар ва самарали меҳнати билан ажралиб турган бир гуруҳ соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси томонидан кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги