Юқори кўрсаткичга эга тадбиркорлар қанчага етди?
Жорий йилнинг 15 февраль ҳолатига кўра, «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги» бўйича, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган жами 25 700 та тадбиркорлик субъектларидан «AAA» (олий) тоифага эгалари 128 га етган.
- Шунингдек, «AA» тоифасига эга 244, «А» тоифасига эга 279 ишбилармонлик субъекти руйхатга олинган.
«BBВ» (ўрта) тоифасига эга 1047, «ВВ» тоифасига эга 1911, «В» тоифасига эга 2534, «ССС» (қониқарли) тоифасига эга 1483, «СС» тоифасига эга 6072, «С» тоифасига эга 4291, шунингдек, «D» (қуйи) тоифага эга 7711 та бизнес субъектлари фаолият юритиб келмоқда.
Яъни, юқори натижага (ААА) эга тадбиркорлар сони февраль ойида 128 га етди.
Улар Нукус шаҳри (36), Тўрткўл (17), Амударё (15), Қўнғирот (10), Хўжайли (8), Чимбой (7), Мўйноқ (5), Элликқалъа (5), Қораўзак (5), Нукус (5), Беруний (4), Тахтакўпир (4), Тахиатош (3), Кегейли (2), Қонликўл (1), Шуманай (1) туманларида фаолият олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.