Италия Таълим ва эътирофлар вазири билан мулоқот
262
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегациясининг Италиядаги учрашувлари доирасида Италия Таълим ва эътирофлар вазири Жузеппе Валдитара билан мулоқот ташкил этилди.
Унда томонлар икки мамлакат ўртасида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, мактабларда сунъий интеллектни жорий этиш, ўқувчиларни касбга тайёрлаш ва янги ўқув дастурларини яратиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Италия томони Ўзбекистонда хорижий тилларни ўқитишга бўлган алоҳида эътиборни юқори баҳолаган.
Бундан ташқари, Италиядан малакали мутахассисларни юбориш, италян тили мутахассисларини тайёрлаш ва ўқувчилар алмашинувини йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА