Ўзбекистон терма жамоаси қанча очко тўпласа мундиалга чиқади?

82

2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси «А» гуруҳида Эрон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Қирғизистон ва Шимолий Корея (КХДР) жамоалари билан беллашмоқда.

Ушбу босқичда ҳар бир гуруҳда 6 та жамоа иштирок этади ва улар уй-сафар тизимида ўзаро ўйинлар ўтказади, жами 10 тур. Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. 3- ва 4-ўринларни эгаллаган жамоалар эса қўшимча саралаш босқичларида иштирок этади.

Одатда, гуруҳда 1- ёки 2-ўринни эгаллаш учун тахминан 18-20 очко тўплаш талаб этилади. Бу эса камида 5-6 та ғалаба ва бир нечта дуранг натижаларга эришишни англатади. Лекин, аниқ нечта очко кераклигини олдиндан айтиш қийин, чунки бу рақибларнинг натижаларига ҳам боғлиқ. Шунинг учун, Ўзбекистон терма жамоаси имкон қадар кўпроқ очко тўплашга интилиши лозим.

Ҳозирги кунда, 18-март 2025-йил ҳолатига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та ўйин ўтказиб, 13 очко тўплаган ва гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда.

Олдинда яна 4 та ўйин бор, уларда вакилларимиз икки ғалабага эришса Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини яқшилайди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз 20-март куни соат 21:00 да Бунёдкор статионида Қирғизистон билан тўқнаш келади.

 

2025 йил

7-тур. 20 март. Ўзбекистон — Қирғизистон

8-тур. 25 март. Эрон — Ўзбекистон

9-тур. 5 июн. БАА — Ўзбекистон

10-тур. 10 июн. Ўзбекистон — Қатар

 

 

Азизбек Дабылов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси