Палвонлар Қўнғиротда беллашди

288

Жорий йилнинг 14-15 март кунлари Қўнғирот туманида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида миллий кураш спорт тури бўйича Қорақалпоғистон кубоги бўлиб ўтди.

Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 200 нафардан зиёд ўсмир йигит-қизлар ўзаро куч синашиб, ғолиблик учун баҳслашди.



Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида, Қўнғирот тумани ёшлари биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.


Иккинчи ўринни Хўжайли ва учинчи ўринни Кегейли тумани жамоалари эгаллади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси