Келажак дронлари сунъий интеллект орқали бошқарилади (+видео)
Wisson International Limited — Хитойда жойлашган етакчи технологик компаниялардан бири бўлиб, саноат робототехникаси, автоматлаштириш ва сунъий интеллект соҳасида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
Компания 2017 йилда ташкил этилган ва ўшандан буён юқори самарали интеллектуал тизимлар яратиш билан шуғулланиб келмоқда.
Wisson маҳсулотлари асосан автомобилсозлик, тиббиёт, логистика, қадоқлаш ва электроника каби соҳаларда кенг қўлланилади. Улар ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, иш унумдорлигини ошириш ва энергия самарадорлигини таъминлашда катта роль ўйнайди. Компаниянинг робототехника ечимлари инсон меҳнатини осонлаштириш, ишлаб чиқариш хавфсизлигини ошириш ва замонавий технологияларни саноатга интеграция қилиш имконини беради.
Компаниянинг сифатли маҳсулотлари халқаро стандартларга мос бўлиб, компанияни нафақат Хитойда, балки халқаро бозорлар учун ҳам муҳим технологик ҳамкорга айлантирган. Технология ва инновацияларга асосланган Wиссон компанияси келажакда саноатни автоматлаштириш йўлида катта ютуқларга эришишни мақсад қилган.
Нозимбек Мардонов, ЎзА