Енгил атлетика: Осиё чемпионатида Ўзбекистон рекорди янгиланди

209

Япониянинг Номи шаҳрида 20 километр масофага спортча юриш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Қитъанинг бир қатор етакчи давлатларидан маҳоратли спортчилар иштирок этган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулбек Дилмуродов 1:23:17 вақт кўрсаткичи билан бронза медалига эга чиқди.

Қитъа чемпионатидаги ушбу натижаси орқали Расулбек 1984 йили Николай Башкирцев томонидан ўрнатилган Ўзбекистон рекордини (1:23:17) 5 сонияга янгилашга муваффақ бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА