Президентимизнинг жорий йил 21 февралдаги “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Бугун Нукус шаҳри бўйлаб ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Озода шаҳар» акцияси эрта тонгдан старт олди. Пойтахтимиз маҳаллаларида халқимиз, айниқса ёшларимиз баҳорий кайфият билан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда.


Ёшлар ишлари агентлигининг эзгу ишларга доимо тайёр волонтёр ёшлари ҳам акцияда кўнгилли равишда шаҳримиз озодалигига ҳисса қўшмоқда.
Ушбу кўнгилли ёшлар Нукус шаҳридаги Туран, Гулзар, Сарбиназ, Алмазар ва Гоне қала маҳаллаларида тозалаш ва кўкаламзарлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги