Олис овулда замонавий боғча бунёд этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани “Нурли келажак” овул фуқаролар йиғинида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда.
Қурилиш ишлари “Нукус Эркин Қурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан олиб бориляпти. Жараёнга 60 нафарга яқин ишчи ва зарур техникалар жалб этилган. Айни пайтда қурилиш объектида ғишт териш, темир бетон қуйиш, 1-қаватни бетон плита билан бостириш ишлари бажарилмоқда.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси жорий йил сентябрь ойида, мустақиллик байрами арафасида топширилиши режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА