Ўзбекистон U-23 терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди
260
Асосий эътиборни 2028 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига қаратган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунлари доирасида Хитойда ўтказиладиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.
Куни кеча бош мураббий Равшан Ҳайдаров мазкур йиғинга жалб этиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати, терма жамоа таркиби 2003 ва 2004 йилларда туғилган футболчилардан шакллантирилди.
Шунингдек, U-23 терма жамоасига номзод футболчиларни тайёрлаш ва захира номзодларининг имкониятини ўрганиш мақсадида Фарҳод Нишонов бошқарувидаги ёшлар терма жамоаси Туркияда халқаро ўйинлар ўтказади. Жамоа таркиби 2004-2007 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган.
Т.Рўзиев,
ЎзА