МИБ: пуллар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 2024 йил 4 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор уюшманинг Кегейли тумани бўлимидан ишчи ходимларнинг деярли 68 миллион сўмлик компенсация пулини ундириш белгиланган.
Шунга қарамасдан, жавобгар ташкилот томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва уларнинг иш ҳақлари тўлаб берилмаган.
Ишчи ходимлар суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақаси ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Кегейли тумани бўлимига мурожаат этган. Бўлим томонидан 2024 йили 25 декабрда ижро иши қўзғатилди. Хусусан, бўлим ходимлари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ундирилиши лозим бўлган қарздорлик тўлиғи билан ишчи ходимларга ундириб берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири