Департаментда байрам тадбири

136

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи А.Юлдашов сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан муборакбод этди.

Бугунги кунда ҳаётимизнинг қайси жабҳасини олмайлик, давлат ва жамият қурилишида, илм-фан, таълим, маданият, спорт, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, давлат сиёсати, хуллас, барча соҳаларда хотин-қизларимиз муносиб ўрин эгаллаб, катта ютуқларга эришмоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида аёл ходималарнинг ўрни беқиёсдир.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади. Чунки, Аёлни улуғлаш оилани, Ватанни, ҳаётни улуғлашдир.

Тадбирда фахрийларга, соҳани ривожлантиришга муносиб улуш қўшаётган ходималарга, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларига байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири