2025-2026-ўқув йили бакалавриат қабул имтихонларида қандай ўзгаришлар бор?

271

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига биноан, 2025-2026-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилишда тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари белгиланди. Мазкур мезонлар ўтган йилги қабул тартибига мос равишда ўзгаришсиз қолдирилди.

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) х 10 та;

Математика х 10 та;

Ўзбекистон тарихи х 10 та;

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

 

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл

2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл

60 та саволдан жами 156,0 балл.

 

2025-2026-ўқув йили қабулида абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги