13-март-қозоқ халқининг миллий байрами куни

498

Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ турли миллат вакиллари ўзаро дўстлик ва тотувликда яшаб келмоқда. Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистонда рус, украин, қозоқ, туркман ва корейс миллий-маданий марказлари ўз фаолиятларини олиб бормоқда.

13-март-қозоқ халқининг «Көрисиў-амал мерекеси» куни муносабати билан Қорақалпоғистон-қозоқ миллий маданий марказида бўлиб, марказ бошлиғи Асқар Үмбетаевни байрам билан табрикладик.

Кўп миллатли Қорақалпоғистон улкасида айни вақтда 300 мингга яқин қозоқлар бар бўлиб, улар бошқа халқлар билан тинч-тотув яшаб келмоқда. Уларнинг фарзандларининг ўз она тилида таълим олиши учун Нукус шаҳридан ташқари, Қўнғирот, Хўжайли, Тахиаташ, Беруний, Тахтакўпир, Қораўзак, Шўманай ва Мўйноқ туманларида 150 та мактабларда қозақ тилида таълим берувчи синфлар ташкиллаштирилган.

Ушбу мактабларда болаларга дарс бериши учун Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогик институтида 7 мутахассислик бўйича, Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бир мутахассислик бўйича педагог кадрлар тайерланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесининг қўллаб-қўвватлаши билан мамлакатимиздаги бошқа миллат вакиллари каби, қозоқ халқининг тили, маданияти, миллий урф-одат ва дастурларини сақлаб, ўларни кележак авлодларга етказиш бўйича кўпгина ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Мана, шундай миллий байрамларимиздан бири 13-март қозоқ халқининг «Көрисиў-амал мерекеси» куни байрамидир. Ушбу байрам азалдан миллатлараро тотувлик, ёшларни ўзаро дўстлик, бағрикенглик руҳида тарбиялаш, кам таъминланган оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қўвватлаш қадирятларини ўзида ишида мужассам этган байрам десак бўлади. Сабаби, ушбу  куни ота-бобаларимиз қишдан омон чиққанига қувониб, барча овул биргаликда нишонлаган.  Жумладан, байрам куни овул бийлари бази сабаблар билан жанжаллашиб қолган оғайинларни, қўшниларни ўртага олиб, яраштириб, ўзаро қушоқ оштириб, кўриштириб юборган. Ушбу куни ҳамма бир-бирин янги йил билан табриклаб, ўзаро қафагарчиликларни унутган.

Фурсатдан фойдаланиб, барча халқимизни 13-март-қозоқ халқининг Амал-көрисиў куни мерекеси ва улуснинг улуғ куни Наврўз байрами билан табриклайман.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси