Ярмаркада 7 фуқаро ишга йўлланма олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3январдаги «2025-йилда республика маҳаллаларида ҳавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида барча маҳалла фуқаролар йиғинларида йул хариталари тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Мазкур йўл харитада белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Чимбой туман прокурори Расул Халмуратов ташаббуси билан 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида миграциядан қайтган ишсиз шахслар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Унда тумандаги 58 та корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектлари жами 124 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

-2024 йили олий ўқув юртини тамомлап, уйда ишсиз ўтирган эдим,-дейди Айсулыў Алламжарова.-Бугунги ўтказилган ярмаркада 25-сон мактабгача таълим ташкилотига ишга кириш бўйича йулланма олдим. Бунинг учун туман прокуратураси ва Чимбой тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига катта раҳмат айтаман.
Ярмарка натижасига кўра, 7 нафар ишсиз фуқарога доимий ишга ва 3 нафар шахсга касбга қайта тайёрлаш курсларига ўқиш учун йўлланмалар берилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси