Ўз-аро ҳамкорлик сифатли таълимга замин яратади

Бошқирдистон Республикаси Уфа давлат технология университети делегацияси аъзолари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлди. Уфа давлат технология университети ректорининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси М.Асфандияров, Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича проректор Н.Чанишев, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Б.Нуриддиновлардан иборот делегация аъзолари дастлаб университет ректори, академик А.Реймов билан учрашиб, суҳбат олиб борди.

Учрашув давомида олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, хусусан, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик мобиллигини таъминлаш, илмий-тадқиқот йўналишида тажриба алмашиш ва қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, 2025 йил апрел ойида Уфа давлат технология университетига маҳаллий абитуриентларни грант асосида қабул қилиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Ушбу ташаббус Қорақалпоқ давлат университети талабалари ва битирувчилари учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз. Томонлар ҳамкорликни янада кучайтиш, алоқаларин бундан буён ривожлантириш ва таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Азизбек Дабылов,
ҚДУ журналистика таълим йўналиши 2 босқич магистранти
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги