Фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхати тайёрланяпти

566

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти фуқаролари ушбу мамлакатга кириши ман этиладиган мамлакатларнинг янги рўйхатига Афғонистонни ҳам қўшиши мумкин, деб хабар тарқатди “New York Times” хабардор расмийларга таяниб.

Нашр ёзишича, бу галги рўйхат Трампнинг биринчи муддати давридагидан кенгроқ бўлади.

Бир расмий фикрича, таклиф этилаётган “қизил рўйхат”да асосан аввалги ҳужжатга қўшилган давлатлар қайд этилган: Куба, Эрон, Ливия, Шимолий Корея, Сомали, Судан, Сурия, Венесуэла ва Яман. Бошқа манба айтишича, фуқаролари АҚШга кириши қатъиян ман этиладиган гуруҳга Афғонистонни ҳам қўшиш таклиф қилинган.