Янги фильмниң тақдимоти ўтказилди
361

Тошкент шаҳрида Қорақалпоқ анъанавий чолғу асбоби – Қўбиз ва Жиров ижрочилигига бағишланган ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди.
«Аждодлар наволари: Қўбиз ва Жиров» фильми «Анъанавий мусиқа асбоби Қўбизни ясаш ва Жиров ижрочилиги анъаналарини асраш бўйича тезкор чоралар» лойиҳаси доирасида суратга олинди.
Тақдимот маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р.Зарикеев ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Б.Темирбаевлар иштирок этди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги