Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

276

Юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги Грузия делегациясига мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мажмуа Грузия делегациясида чуқур таассурот қолдирди.


Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизга ташриф буюраётган Олий ва юқори мартабали меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.