Таниқли ижодкорлар талабалар билан учрашди

293

8-март – халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида юридика факультети деканининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Аманиязованинг ташаббуси билан  шоира, ёзувчи ва кино актриса билан талаба-қизларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Дўстлик» ордени соҳибаси Гулистон Даулетова, ёзувчи Оралхон Сапарова ва кино актриса Разия Оразалийевалар кеча меҳмони бўлишди.

Бу учрашув юқори рухда, самимий суҳбатларга бой тарзда ўтказилди. Ижодкорларимиз Гулистон Даулетова ва Оралхон Сапарова адабиётга бўлган муҳаббат, ёзувчилик сирлари, ижод йўлида учраган қийинчиликлар ва ютуқлар ҳақида фикр алмашди. Кечада меҳмонлар ўз ижоди, турмуш тажрибалари ва китоблар адабиётнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида қизиқарли маълумотлар берди.

Тадбир давомида талабалар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволларини берди ва қимматли маслаҳатлар олди. Меҳмонларнинг шеърлари ва ҳикоялари инсон қалбини гўзал ҳисларга тўлдириб, адабиётнинг қудратини яна бир бор ҳис этди.

 Г. Жолдасбаева,

Г. Нажматдинова,

«Зийрек жаслар» кенг тармоқли клуби аъзолари

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги