Диққат танлов!
Ҳурматли IT соҳасига қизиқувчи ёшлар. Шу йилнинг 1 март санасидан бошлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан «Қора уйнинг энг яхши 3D модели» номли танловига старт берилди.
Танлов бир босқичда фақат Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилади.
Бунда:
1-20 март кунлари оралиғида танлов иштирокчилари рўйхатга олинади;
25-31 март кунлари оралиғида танлов иштирокчиларига қора уйнинг 3D моделини ишлаб чиқишда тушунтириш бериш учун семинар ўтказилади;
1-апрел ва 1-ноябр кунлари оралиғида иштирокчилар томонидан бажарилган ижодий ишларни қабул қилиб боради;
2-20 ноябр оралиғида танлов ташкилотчилари томонидан ғолиблар аниқланади.
Танлов ғолиблари 1 декабрь куни «Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун» байрами муносабати билан ташкил этилган байрам кечасида тақдирланади.
Танлов ғолиблари:
1-ўринга 50 000 000 сўм;
2-ўрин 20 000 000 сўм;
3-ўрин 10 000 000 сўм;
«Ҳайъат таркибининг махсус мукофоти», «Танлов янгилиги» номинациялари ғолибларининг ҳар бири 1 500 000 сўм билан тақдирланади.
Маълумот учун телефонлар:
(61) 224-12-61
(97) 655-66-20
(97) 220 20 88
(93) 369 39 69
Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш учун пасттаги ҳаволани босинг.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги