Оролбўйи аҳолиси учун байрам туҳфаси

215

Жорий йилнинг 28-февраль санасидан бошлаб  ҳафтада 2 маротаба душанба ва жума кунлари “Нукус-Бейнеу-Нукус” йўналишлари бўйича 651/652-сонли янги халқаро йўловчи поезд қатнови амалга оширилади.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамияти матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу поездлар белгиланган жадвал асосида, яъни 651-сонли “Нукус – Бейнеу” йўналиши, Нукусдан 00:40 да –  Бейнеудан 11:40 да, 652-сонли “Бейнеу – Нукус” йўналиши (ҳар душанба куни) Бейнеудан 16:26да – Нукусдан 03:35 да  ҳаракатланади.

Муборак Рамазон ойи арафасида қўшни мамлакат билан халқаро йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилиши Оролбўйи аҳолиси учун байрам туҳфаси бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири