Ўқитувчиларнинг билим даражаси баҳоланди

168

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Педагогик маҳорат марказида жорий йилда вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш истагидаги ўқитувчилар учун 1-босқич (тест) синов жараёнлари бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикасидан жами 366 педагог иштирок этди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган ҳамда ўқувчилари юқори натижаларга эришган тажрибали педагогларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ўз устида мунтазам ишлайдиган, ўзининг ўқитиш услубига ва халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган ўқитувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Тест синовлари “test.uzedu.uz” платформаси орқали реал вақт режимида онлайн ўтказилди. Бунда номзодларнинг ўзи дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражаси баҳоланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА