Дзюдо: “Tashkent Grand Slam – 2025” беллашувлари бошланди
274

Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида дзюдо бўйича “OTP Group Tashkent Grand Slam – 2025” турнири бошланди. Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан жой олган ушбу нуфузли мусобақада 23 та давлатнинг 246 нафар полвонлари жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун татамига чиқади.