Инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида меморандум имзоланди (+видео)
296
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолаш маросими ўтказилди.
Мазкур меморандумни имзолашдан кўзланган асосий мақсад Ички ишлар органлари ходимларини турли даражаларда тайёрлаш ва малакасини ошириш ва ўқув-методик, шунингдек, норматив материалларини ишлаб чиқишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид тадқиқотларни амалга ошириш ҳисобланади.
Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Нишонбой АБДУВОИТОВ, Улуғбек ТЎХТАЕВ (видео), ЎзА