Давлат харидларини амалга ошириш тартиби ўзгармоқда (+видео)

Президентимизнинг 2024 йил 10 июлдаги “Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тадбиркорлар, ташкилот ва идораларга кўплаб қулайлик яратиб берилганди.
Шу йилнинг 24 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу ҳужжат тадбиркор ва ташкилотларга қулайлик яратиши баробарида маблағларни тасарруф этишда шаффофликни ҳам таъминлаши кўзда тутилган. Шу ва молия соҳасидаги янгиликлар хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат харидлари сиёсати департаменти бош мутахассиси Ширин Ҳакимова билан суҳбатлашдик.
– Ушбу Низомни қабул қилиш зарурияти бормиди? Бу билан давлат харидларида нималар ўзгаради?
– Вазирлар Маҳкамасининг 249-сонли қарорларига асосан вазирлигимиз томонидан “Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди. Куни кеча бу бўйича 108-сонли қарор қабул қилинди. Қарорнинг қабул қилинишининг асосий заруриятларидан бири сифатида Ўзбекистонда корпоратив банк карталари орқали давлат харидларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилмаган эди. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида эса энди давлат буюртмачилари бемалол корпоратив банк карталари орқали Низомда белгиланган товар, иш, хизматларнинг харидини амалга ошириш имконияти яратилди.
Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА