Пойтахтда қор
231
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида бўлгани каби, азим Тошкент ҳам бугун оппоқ қорга бурканди. Қиш фасли ўз жозибасини такрор намойиш этди. Баҳор остонасида аёз тафтини яна ҳис қилдик.
Қишнинг ўз инжиқликлари бор, деганларидек туни билан ёққан қордан сўнг баъзи жойларда дарахтларнинг синиши ҳам кузатилди. Гарчи бундай ҳолатлар учраб турсада, қишда қор мўл ёғишини истайверамиз.
Рустам НАЗАРМАТОВ,
Носиржон ҲАЙДАРОВ,
Аслиддин АЛИЖОНОВ(сурат),ЎзА