Чимбойлик томорқачи

176

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида томорқадан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топаётган оилалар кўпчиликни ташкил этади.  “Тазғара” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Ахмет Сметов улардан бири.

Омилкорнинг 43 сотих майдондаги томорқасида олма, нок, гилос, ўрик, беҳи, олхўри каби мевали дарахтлар парваришланади. Дарахтлар орасига турли сабзавот ва полиз экинлари экилади. Шунингдек, узум ва асал етиштириш йўлга қўйилган. Томорқадан ҳар йили 100 миллион сўмга яқин даромад олинмоқда.

Ахмет оға Сметовнинг томорқачиликдаги тажрибаси ҳудуддаги ер эгаларига катта мактаб вазифасини бажармоқда.

Самарали хизматлари учун омилкор Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан “Ардоқли нуроний” кўкрак нишони ҳамда Нукус шаҳрида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган “Ҳосил – 2024” байрам сайлида “Энг намунали томорқа эгаси” номинацияси  ғолиби сифатида замонавий культиватор билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА