Покистон ва Ўзбекистон савдо ва сармоявий алоқани янада мустаҳкамлайди

323

“Associated Press of Pakistan” ахборот агентлиги Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дар учрашуви тафсилотини ёритди.

Мақолада самарали кечган учрашув ўзаро муносабатни янада мустаҳкамлаш, савдо, сармоя, минтақавий алоқалар ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги шерикликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилиш имконини бергани таъкидланган.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муштарак тарих ва ўзаро ҳурматга асосланган кўп йиллик қардошлик ришталарини юқори баҳолаб, ҳар икки томон умумий тараққиёт ва фаровонлик учун кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтиришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА