«Болаларга беринг дунёни» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февральдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга боғлиқ қўшимча тадбирлар ҳақида»ги ПФ-4185-сонли қарори қабул қилинганди. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқада ҳуқуқий вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қорори ҳам тасдиқланган.

Етимларга эътибор бериш, уларнинг моддий ва рухий муҳтожликларин қондириш миллий қадриятларимизнинг бири ҳисобланади. Шунингдек, етимларга яхшилик қилиш, уларнинг кундалик турмуш тарзини яхшилашга ҳисса қўшиш ва уларни жамиятнинг тўлиқ ҳуқуқли аъзолари сифатида қабул қилиш зарур. Бу уларнинг келажакта эркин ва фарован ҳаёт кешириши учун ёрдам беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ташаббуси билан «Вақф» саховат жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан республикамиздаги 60 боланинг кўнгилларин кўтариш мақсадида муборак Рамазон ойи арафасида байрам тадбири ташкил этилди. Дастлаб, болалар учун пойтахтимиздаги «Джунгли» болалар дам олиш масканида ўйинлар ташкил этилди. Бундан сўнг, «Caravan saray» тўйхонасида дастурхон ёйилиб, ош берилди. Болаларга ҳар хил совғалар топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Б.Разов, «Вақф» саховат жамоат фонди раиси И.Тажетдиновлар қатнашди.
«Келажакка йўл очиш – бугунги вазифамиз. Чунки ҳар бир бола – бу умид, бу нур, бу эртанги куннинг пойдевори. Шундай экан, уларга чексиз имкониятлар, эзгу тарбия ва ёрқин истиқбол ҳадя этайлик. Болаларга беринг дунёни – улар уни яхшироқ қилишади».
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги