Замонавий шароит – сифатли таълим гарови
ФОТОРЕПОРТАЖ
Кейинги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида хусусий сектор иштирокининг кенг қўллаб-қувватланаётгани соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, сифатни оширишга хизмат қилмоқда.
Нукус шаҳридаги “Kardar academy school” номли нодавлат хусусий мактаби якка тадбиркор Мурод Шимбергенов томонидан ташкил этилган. Ушбу таълим даргоҳининг 1 та мактабга тайёрлов, 16 та бошланғич ва 8 та юқори синфда жами 400 нафар ўқувчи билим олмоқда.
Ўтган 2024 йил сентябрь ойидан Кембриж халқаро таълим дастури бўйича дарс ўтиш ва ўқув машғулотларини ташкиллаштириш йўлга қўйилди. Ҳозирда бир нечта чет давлатдан келган ҳамда маҳаллий педагоглар ўқувчиларга хорижий тилда сабоқ бермоқда.
Албатта, сифатли таълим учун мактабда шароит ва имкониятлар етарли. Синф хоналари зарур жиҳозлар ва янгича техник ускуналар билан таъминланган. Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида ментал арифметика, информатика, рақс, шахмат, гимнастика каби фан ва спорт тўгараклари ишлаб турибди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА