Тажриба оширишга асос яратувчи семинар ўтказилди

90

Амударё туманида давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқалардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ижроси билан танишиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Н.Ерлепесов, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Қ.Азербаев, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Юсупов ҳамда тумандаги «маҳалла еттилиги» масъуллари иштирок этдилар.

Семинар мобайнида соҳалар бўйича республика ҳамда туман миқёсидаги раҳбарлар «Amudaryo tomorqa xizmat» МЧЖнинг 1 га майдонда барпо этилган иссиқхонаси ҳамда музлатгичли омборхонаси, тадбиркор Р.Юсуповнинг 1 га майдонда ташкил этган иссиқхонаси, Чойкўл овулида томорқасидан самарали фойдаланиб, яхши даромад олаётган намунали томорқачи М.Норбоев ҳамда «Nukus Delisha» ун ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятлари билан танишдилар.

Ўзаро билим, тажриба ва малака оширишга хизмат қилган семинар мобайнида масъул раҳбарлар томонидан бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги