Университетнинг ривожланиш режалари муҳокама қилинди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ректор А.Реймов раҳбарлигида мажлис бўлиб ўтди. Йиғилишда университетнинг барча проректорлари, факультет деканлари ва кафедра мудирлари иштирок этди.
Дастлаб университет ректори университетнинг стратегик ривожланиши, замонавий талабларга жавоб берадиган таълим тизимини шакллантириш масалаларига тўхталиб ўтди. Хусусан, инвестицияларни жалб этиш, таълим экспортини кенгайтириш, дуал таълим тизимини жорий этиш, илмий салоҳиятни ошириш ва ёшлар таълим-тарбиясини янада такомиллаштириш бўйича долзарб масалаларни айтиб ўтди. Инвестиция масаласида университет инфратузилмасини модернизация қилиш, замонавий лабораториялар ташкил этиш ва халқаро грантларни жалб қилиш борасидаги режаларга эътибор қаратилди. Шунингдек, хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни кучайтириш, қўшма дастурларни йўлга қўйиш орқали таълим экспортини ошириш истиқболлари ҳақида ҳам сўз борди.

Шунингдек, дуал таълим тизимини жорий этиш бўйича алоҳида айтиб ўтилди. Ёшлар таълим-тарбияси билан боғлиқ масалаларда талабаларни миллий қадриятларга содиқлик рухида тарбиялашга, уларни етук мутахассис этиб тарбиялашга эътибор қаратилди. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий тадбирларга жалб этиш, ижтимоий лойиҳаларда иштирокини рағбатлантириш чоралари белгиланди.
Мазкур йиғилиш университетнинг халқаро майдонда нуфузини яна ҳам ошириш, келажакда амалга ошириладиган аниқ стратегияларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги