Халқаро грантларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасидаги муҳим фармони қабул қилинган эди. Ушбу топшириқ билан ташкил этилган Ташқи беғараз ёрдам маблағларини (грантларни) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими томонидан жойларда грантларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича семинарлар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги семинар Тахтакўпир туманида ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов, туман ҳокими Ж.Адилов иштирок этди. Семинарда хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан алоқаларни ўрнатиш, грант маблағларин олиш йўллари, зарур ҳужжатларни талаб даражасида тайёрлаш бўйича кенг тушунтириш берилди.
Шунингдек, иштирокчи туман муассасалари мутасаддилари ва маҳалла еттиликларига грант маблағларини халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлида фойдаланишнинг муҳимлиги таъкидланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги