AҚШ Украинага қурол сотишни тўхтатди

243

Қўшма Штатлар Украинага қурол сотишни тўхтатди. Бу ҳақда Олий Рада мудофаа қўмитаси раҳбари Роман Костенко маълум қилди.

– Мавжуд маълумотга кўра, сотиладиган қурол-яроқ етказиб бериш тўхтатилган деб айтган мулозим. – Ажратилган аслаҳани топшириши керак бўлган компаниялар ҳозир масаланинг ечимини кутяпти. Бу қарорнинг сабаби ҳозирча номаълум. Ҳамма ҳеч бўлмаганда “Пул эвазига қурол етказиб беришга рухсат этиладими ёки йўқ деган саволга жавоб изламоқда.