Ўғил-қизларнинг дарсдан бўш вақти самарали ўтмоқда (видео)
456

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Маданият ва санъат”, “Техник конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Туризм ва экология”, “Ҳунармандчилик ва экология”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлаш”, “Хорижий тиллар” каби йўналишларда 57 та тўгарак ташкил этилган.
Тўгаракларда жами 2 мингдан зиёд ўғил-қиз билим ва маҳорат оширмоқда. Машғулотларни қизиқарли ва самарали ташкил этиш учун барча шароит яратилган. “Робототехника”, “Компьютер дизайни ва графикаси”, “Ментал арифметика”, “Мактабга тайёрлов”, “Бичиш-тикиш”, “Рақс”, “Ёш мусаввир”, “Мини футбол” каби тўгаракларга қизиқиш билдираётган ёшлар айниқса, кўпчиликни ташкил этади.
Бундан ташқари, туман ҳудудидаги 30 га яқин умумтаълим мактабида “Баркамол авлод” болалар мактабининг филиаллари ташкил этилган. Ушбу тўгараклар чекка қишлоқ ёшларининг ҳам дарсдан бўш вақтини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат,видео),ЎзА