“Пахтакор” ғалаба қозониб, плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди
225

Осиё Элит чемпионлар лигаси умумий босқичининг 8-тури доирасида “Пахтакор” ва “Ал-Садд” клублари ўзаро рақобатлашди.
Пойтахтимиздаги ЖАР стадионида ўтган ушбу ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Пахтакор”га ғалаба келтирган голларга Риаскос муаллифлик қилди. Шу тариқа 8-турда қайд этилган натижадан сўнг Тошкент клуби очколарини 7 тага етказиб олди.
“Пахтакор” клубининг плей-оффда қатнашиш ёки қатнашмаслиги “Персеполис” – “Ал-Наср” ва “Ал-Райян” – “Истиқлол” жамоаси ўртасидаги баҳслар натижасидан сўнг аниқ бўлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА