Ўзбекистон ва Баҳрайн молия соҳаси мутасаддилари учрашди

295

“Ал-Айём” нашри Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлиб ўтаётган Ривожланаётган бозор иқтисодиёти бўйича “Ал Ула биринчи йиллик конференцияси” доирасида Баҳрайн молия ва миллий иқтисодиёт вазири Шайх Салмон бин Халифа Ал-Халифа Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан учрашганини ёритди.

Мулоқот давомида икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланган. Ўзаро муносабатлар изчил ривожланиб бораётганиқайд этилиб, айни жараённи халқларимиз фаровонлиги ва тараққиёти йўлида янада фаол илгари суришга ўзаро интилиш эътироф этилган.

Шайх Салмон бин Халифа Ал-Халифа минтақада тажриба алмашиш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшадиган форумлар муҳимлигига тўхталиб, бу борада мазкур анжуман муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Баҳрайн минтақавий интеграцияга эришиш ва иқтисодий ўсишни тезлаштиришга ҳисса қўшадиган, барқарор ривожланишни таъминлайдиган лойиҳалар, иқтисодий шерикликни ривожлантиришга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА