Элчимиз Шўро Кенгашидаги Қатар – Ўзбекистон дўстлик гуруҳи раҳбари билан учрашди

250

“Ар-рая” нашри Шўро Кенгашидаги Қатар – Ўзбекистон парламенти дўстлик гуруҳи раҳбари, муҳандис Аҳмад бин Ҳитми Ал-Ҳитмий ва Ўзбекистон Республикасининг ушбу мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Хўжаев учрашувини ёритди.

Суҳбат давомида икки дўст давлат ўртасидаги парламент алоқаларини ривожлантириш масаласи кўтарилди.

Кенгаш вакили, парламентдаги дўстлик гуруҳи аъзоси Саъд бин Аҳмад Ал-Муҳаннадий ҳам иштирок этган музокарада Ўзбекистон – Қатар муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги янги одимлар ҳам муҳокама этилди. Шериклик кўламини икки ва кўп томонлама форматда кенгайтириш, жумладан 2025 йилга мўлжалланган устувор йўналишларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА