Италиядаги музейда мижоз XVI асрга оид картинага зарар етказди

190

Италиянинг Брешия шаҳридаги музейлардан бирига кирган аёл йиқилиб тушиб, тасодифан XVI асрда чизилган расмга шикаст етказди, деб ёзди маҳаллий “Giornale di Brescia” газетаси.

– Аёл қоқилиб йиқилгач, қўлини сурат устига қўйган, – дейди мажмуа директори Стефано Каражов. – Яхшиямки, жувоннинг ўзига зарар етмади. Бундай воқеалар учраб туриши табиий. Айниқса, кўргазма анча машҳур бўлган ҳозирги пайт.

Воқеа Уйғониш даври маҳаллий рассомлари ижодига бағишланган кўргазмада содир бўлган. Уста Мореттога тенишли шикастланган, ноодатий ушбу асар 1522-1524 йилларда литургик маросимлар учун икки ёқли матога ишланган. Бир томонида икки номаълум авлиё, бошқа тарафида Биби Марям радикал диний ҳаракати вакиллари билан бирга тасвирланган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари шикастланган суратни намойиш қилди: тасвирнинг пастки ўнг бурчагида кафт ўлчамида йиртилган юза бўлаги кўриниб турибди.

Каражов расмни тўлиқ тиклаш мумкинлигини айтган. Сабаби, йиртиқ чизиғи аниқ ва тасвирга зарар бермаган. Санъат асари дарҳол реставрация қилиш учун лабораторияга юборилди.

Зарар қиймати бир неча минг еврони ташкил этади.

– Эҳтиётсиз аёл эса ташвиш чекмаса ҳам бўлади, чунки расм суғурталанган, – дейди масъуллар.