Тахиатошда солиқлар ундирилди

165

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг жорий йил 24 январдаги қарорига асосан қарздор “Тахиатош иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятидан 5 миллиард 625,3 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, солиқ тўловчилар томонидан тўланмаган қарздорликлар мажбурий ундирув чоралари қўлланилган ҳолда Бюро органлари томонидан ундирилади. Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман бўлими иш юритувида бўлган ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банк ҳисоб рақамига 27 январь куни электрон инкассо қўйилди ва барча ҳисоб рақамларига тақиқ ўрнатилди. Шунинг натижасида, 5,6 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги ундирилди ва ушбу пул маблағи давлат бюджетига йўналтирилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири