Эрон Ислом Республикаси “Меҳр” ахборот агентлиги (MNA) Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ушбу давлатнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашганини ёритди.

Мақолада томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилгани, шунингдек бўлажак қўшма тадбирлар режаси кўриб чиқилгани таъкидланган.

Элчи 2024 йил икки ва кўп томонлама шериклик кўлами сезиларли даражада кенгайганини қайд этиб, Эрон томони умумий саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга тайёрлигини билдирган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА