“Ҳарбин-2025”: 13 нафар спортчимиз 4 та спорт турида қатнашмоқда
323

Бугун, 9 февраль куни Хитойда давом этаётган “Ҳарбин-2025” қишки Осиё ўйинларининг навбатдаги кун баҳсларида қитъанинг 34 давлат спортчилари 8 та спорт турида баҳсларда иштирок этмоқда. Шундан 6 тасида медаллар ўйналса, 2 тасида саралаш мусобақалари бўлиб ўтади.
Мамлакатимизнинг 13 нафар спортчиси “Ҳарбин-2025”нинг 4 та спорт туридаги мусобақаларда ўз омадларини синовдан ўтказади.


Ортда қолган ўйинлар сарҳисобига кўра, ҳозирда медаллар жамғариш бўйича кутилганидек Хитой 14 та олтин, 13 та кумуш, 12 та бронза медали билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги поғонада бораётган Жанубий Корея делегацияси 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза қўлга киритган. Япония 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаган.
Т.Рўзиев, ЎзА