Кутубхона – маънавият маскани

205

Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси томонидан мактабгача ва мактаб таълими бўлимида умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари учун йиғилиш ўтказилди.

Асосий мақсад – таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни янада ривожлантириш, мактаблардаги кутубхоналарнинг аҳамиятини ошириш ҳамда ёш авлод ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этишдан иборат. Шунингдек, йиғилишда кутубхоначиларнинг фаолиятини такомиллаштириш, уларни замонавий методлар билан таништириш ва кутубхона ишини янада жонлантиришга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида кутубхоначилар ўз тажрибалари, китобхонликни ривожлантиришга оид инновацион ёндашувлар, янги лойиҳалар ҳамда амалий тажрибалар билан ўртоқлашди. Тадбир якунида иштирокчиларга кутубхона ишини ривожлантириш, ўқувчиларни китоб ўқишга жалб қилиш ва замонавий ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Мазкур йиғилиш мактаб кутубхоналарида маънавий-маърифий фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш, кутубхоначиларни илмий ва методик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири